Дунёда нефть ва газ манбалари борган сари камайиб кетмоқда, ҳавонинг ифлосланиши даражаси эса борган сари ўсиб бормоқда. Бу ҳолат инсониятни муқобил энергия манбаларини фаолроқ қидиришга ундаяпти, деб ёзади Kun.uz. Бу борада дунёдаги энг кучли 550 мегаватт қувватга эга бўлган қуёш электрстанциясининг ишга туширилиши муҳим қадамлардан бири бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Янги электрстанция "Topaz Solar Farm" деб номланиб, АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган. Бу станциянинг қуёш нурларини ютувчи пластиналари 25 квадрат километр майдонни эгаллайди. Таққослаш учун, Россиядаги Белояр атом электрстанцияси бироз кўпроқ - 600 мегаватт, энг кучли қуёш электрстанцияси эса бор-йўғи 5 мегаватт энергия ишлаб чиқаради.
"Топаз" ҳудуддаги 160 мингдан ортиқроқ хонадон ва ишлаб чиқариш корхоналарини электр энергияси билан таъминлайди. Қурилишнинг нархи 2,5 млрд долларни ташкил этди. Бироқ у дунёда етакчиликни кўп сақлай олмайди. Кейинги йилнинг ўрталарига АҚШда бу лойиҳа доирасида яна битта ундан кучлироқ бўлган электрстанция ишга туширилади.
"Топаз" нинг ишга туширилиши атмосферага йилига энг камида 380 минг тонна карбонат ангидрид гази чиқишининг қисқаришига ҳамда натижада глобал исиб кетиш жараёнининг секинлашишига ва ҳудуддаги экологиянинг яхшиланишига имкон беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди