Facebook’да Microsoft Uzbekistan саҳифаси пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-12-2014 | 12:22 ZAMIN.UZ / / 03 Декабр 2014 года
968

Facebook’да Microsoft Uzbekistan саҳифаси пайдо бўлди

Facebook’да Microsoft Uzbekistan саҳифаси пайдо бўлди

Facebook’да Microsoft Uzbekistan саҳифаси ортиқча дабдабаларсиз пайдо бўлди, деб ёзади «Daryo» нашри, iLike'га асосланиб. 15 октябрда очилган саҳифага ҳозиргача 201 киши обуна бўлган.

«Контент ҳақида гапирадиган бўлсак, саҳифа қизиқарлилиги билан ўқувчиларни ўзига жалб этмайди. У ерда асосан Microsoft’нинг асосий саҳифаларидан олинган хабарлар қайта пост қилинган», — дея қайд этди нашр.

Саҳифада айтилишича, корпорациянинг Ўзбекистондаги миссияси Microsoft фойдаланувчилари ва шериклари сони кўпайишига туртки бериш ва олд технологияларни илгари суришдан иборатдир.

Нашр саҳифада келтирилган Cloud First, Mobile First Company шиоридан келиб чиқиб, Microsoft булут сервисларни ва Lumia смартфонларини олға суришини тахмин қилди.

Скриншот: ilike.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru