Gangnam Style клипи YouTube ҳисоблагичини бузиб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-12-2014 | 11:45 ZAMIN.UZ / / 04 Декабр 2014 года
1 040

Gangnam Style клипи YouTube ҳисоблагичини бузиб қўйди

Gangnam Style клипи YouTube ҳисоблагичини бузиб қўйди

Интернетдаги энг машҳур видеоролик − Жанубий кореялик реппер PSY’нинг Gangnam Style клипи YouTube онлайн видеохостингининг камчиликларидан бирини кўрсатиб қўйди, Бу ҳақда «Российская газета»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Сайтнинг видеороликларни неча марта кўрилганини кўрсатувчи ҳисоблагич Gangnam Style клипида 2 147 483 647 кўрсаткичида қотиб қолган. «Биз ҳеч қачон кўришлар сони 32 рақамли ҳисоблагични тўлдиришини ўйламагандик. Лекин биз PSY ижоди билан таниш эмасдик. Gangnam Style клипи шунчалик кўп кўрилганидан биз тизим модернизацияси билан шуғулланишимизга тўғри келмоқда», − деди YouTube вакилларидан бири.

Ҳозирда ҳисоблагич тўғриланган бўлиб, Gangnam Style 2,153 миллион марта кўрилганини кўрсатиб турибди. Ушбу носозлик бартараф этилгач, YouTube ҳисоблагичда кўришлар сони тўлишини анимация орқали кўрсатувчи янги имкониятни ҳам жорий қилди.

Фото: mtv.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru