14:05 / 17.02.2015
7 609

2014 йилда PepsiCo компаниясининг Россиядаги даромади камайиб кетди

2014 йилда PepsiCo компаниясининг Россиядаги даромади камайиб кетди

Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда бўлган АҚШнинг PepsiCo Inc компанияси Россия бозорида ўз тушумининг камайиб кетгани ҳақида хабар берди. PepsiCo’нинг 2014 йилда Россиядаги тушуми 2013 йилдагига нисбатан 10 фоизга камайиб кетди ҳамда 4,414 млрд долларни ташкил қилди. Бу PepsiCo’нинг Россияда даромадлари илк марта камайиб кетиши ҳисобланади. Бу ҳақда компания берган ҳисоботда маълум қилинди.

Компаниянинг 2014 йилдаги Россиядаги узоқ муддатли активлари 2013 йилдагига нисбатан 43 фоизга камайиб кетди ҳамда 4,52 млрд долларни ташкил қилди. Компания буни Россия валютасининг қадрсизланиши билан тушунтирмоқда.

PepsiCo’нинг 2014 йил бўйича умумий тушуми 0,4 фоизга ўсди ва 66,683 млрд долларни ташкил қилди. Россия бозорига компания умумий фойдасининг 7 фоизи тўғри келади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2014 йилда PepsiCo компаниясининг Россиядаги даромади камайиб кетди