14:19 / 17.02.2015
6 993

Қозоғистонлик олимлар кўкатдан ток олиш усулини ўйлаб топди

Қозоғистонлик олимлар кўкатдан ток олиш усулини ўйлаб топди

Қозоғистоннинг Жансугуров номидаги Жетису давлат университети илмий лабораторияси ходимлари биоплазмали генератор намунасини яратди, дея хабар бермоқда «24.kg».

У кичик идишга ўтқазилган оддий кашничдан электр энергияси ишлаб чиқаради. Ҳозирча ускуна 1 милливольт ишлаб чиқармоқда, бироқ маблағ ажратилса, мутахассислар унинг қувватини оширмоқчи.

Ихтирочилар таъкидлашича, электр қувватини ишлаб чиқариш учун ҳар қандай биологик хомашёдан фойдаланиш мумкин. Энергия жонсиз моддада ҳам мавжуд бўлганлиги учун, уни ўсимликлар, кўпйиллик ўтлар ва ҳатто ёғочдан ҳам олиш мумкин.

Университет проректори Лаззат Эркинбоева сўзларига кўра, бундай технологиянинг дунёда ўхшаши йўқдир. Агар 250 гектарлик майдонга модулли фитоэлектр станцияси ўрнатилса, 5 минг аҳолига эга қишлоқни энергия билан таъминлаш мумкин.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик олимлар кўкатдан ток олиш усулини ўйлаб топди