10:41 / 17.02.2015
6 405

Пирло: "Хави ва Иньеста "Олтин тўп"ни олмаган, демак мен ҳам Олтин тўпга нолойиқман"

Пирло: "Хави ва Иньеста "Олтин тўп"ни олмаган, демак мен ҳам Олтин тўпга нолойиқман"

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ўз фаолияти давомида "Олтин тўп" совринини ютмаган бўлса ҳам, бунга оддий ҳол сифатида қарашини таъкидлади.

"2007 йилда "Олтин тўп"га Кака эмас, мен лойиқ эдим деб айта олмайман. Кака ўз ўйини билан унга ҳақли равишда эришди. Бу совринни доимо кўп гол урадиган, майдонда асосий рольни ўйнайдиган футболчилар қўлга киритадилар. Кака 2007 йилда айнан шундай ўйинчи эди. У ўшанда худди ҳозир Месси ва Роналду ўйнаётгандек ўйнар эди", - дейди италиялик футболчи.

"Олтин тўп"ни Хави ва Иньеста қўлга кирита олмаган, демак мен ҳам унга нолойиқман деб ҳисоблайман" - дейди Пирло.

Манба: www.std.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пирло: "Хави ва Иньеста "Олтин тўп"ни олмаган, демак мен ҳам Олтин тўпга нолойиқман"