15:57 / 18.02.2015
7 299

Apple смартфон-кўзойнак учун патент олди

Apple смартфон-кўзойнак учун патент олди

Apple корпорацияси виртуал реаллик кўзойнаги учун патент олди, дея хабар бермоқда «РБК». Кўзойнак тузилиши жиҳатидан смартфон учун слот кўринишига эга.

Фойдаланувчи кўзи олдидаги манзара iPhone экранида акс этади. Аввалроқ шунга ўхшаш ғояга эга гаджет Samsung компанияси томонидан тақдим этилган эди. Шунингдек, Google ҳам Google Cardboard виртуал реаллик шлемини ишлаб чиқишда бундай ғоядан фойдаланган.

Маълум бўлишича, 2014 йил ноябридан буён Apple виртуал реаллик яратиш соҳасидаги мутахассисларни қидириб келмоқда. Бироқ патентни қўлга киритиши Apple’нинг янги гаджет чиқаришини билдирмайди, деб ёзади нашр. Компания кўплаб технологияларни патентлаши билан таниқлидир, бироқ бу кўпинча уларни қўллаган ҳолда янги қурилмалар яратилишига олиб келмайди.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple смартфон-кўзойнак учун патент олди