11:42 / 19.02.2015
7 723

АҚШнинг Портленд шаҳрида сув қувурлари ичида электр энергияси ишлаб чиқарилади

АҚШнинг Портленд шаҳрида сув қувурлари ичида электр энергияси ишлаб чиқарилади

Йирик шаҳарлардаги қувурларда оқаётган сув электр энергияси манбаига айланишга қодир. Ушбу ғоядан фойдаланган ҳолда АҚШнинг Орегон штати Портленд шаҳри ҳукумати LucidPipe Power System лойиҳасини амалга оширмоқда, деб ёзади Gizmag.

Шаҳар маъмурияти томонидан ёлланган Lucid Energy фирмаси оддий қувурларни диаметри 107 сантиметрга тенг, тўртта турбина билан жиҳозланган қувурларга алмаштирмоқда. Турбиналар қувурнинг ташқи томонидаги генераторга уланган.

Ушбу тизим март ойидаёқ тўлиқ ишга тушиб, йилига 1100 мегаватт/соат энергия ишлаб чиқариши кутилмоқда, бу тахминан 150 та уй хўжалигини иситиш учун етарлидир.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Портленд шаҳрида сув қувурлари ичида электр энергияси ишлаб чиқарилади