09:59 / 19.02.2015
5 286

Зак Лавайннинг томошабоп слэм-данки YouTube’да машҳур бўлиб кетди

Зак Лавайннинг томошабоп слэм-данки YouTube’да машҳур бўлиб кетди

“Minnesota Timberwolves” баскетбол клубининг янги ўйинчиси Зак Лавайн спорт ихлосмандларини ҳайратда қолдирди. Унинг ижросида баскетбол тўпини чиройли тарзда саватга тушириши акс этган видеони YouTube портали орқали уч кун ичида 7 миллиондан зиёдроқ фойдаланувчи кўрган.

Лавайн ўзининг тўпни саватга ташлашини слэм-данклар танловида ижро этди (слэм-данкда баскетболчи тепага сакраб, бир ёки икки қўли билан баскетбол саватига тўпни иложи борича чиройли тарзда киритиши керак). Танлов натижаларига кўра, бу ёш спортчи ғолиб деб топилди. Зак Лавайн максимал 200 очкодан 194 балл тўплашга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич 2000 йилдан бери слэм-данклар танловида янги ўйинчилар кўрсатган энг яхши кўрсаткичга айланди.

Ушбу слэм-данк айниқса секинлаштирилган ҳолатда жуда чиройли кўринади. Лавайн тўпни тепага отиб, сўнгра баланд сакраб уни илиб олади. Парвоз пайтида ўйинчи тўпни оёқлари орасидан ўтказиб, ўнг қўли билан уни тўрга ташлаган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зак Лавайннинг томошабоп слэм-данки YouTube’да машҳур бўлиб кетди