Samsung компанияси тарихи ҳақида нималарни биласиз? Биз изланишларимиз оқибатида дунёнинг энг йирик компанияларидан бири бўлган Samsung ҳақида 10 та фактни йиғдик ва уни исзнинг ҳукмингизга хавола қилишни жоиз деб топдик.
1. “Samsung” сўзи корейс тилида «уч юлдуз» деган маънони англатади.
2. Компанияга бундай ном берилиши унинг асосчиси Ли Бён Чхолнинг уч нафар ўғил кўргани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозир консернни асосчининг кенжа ўғли Ли Гон Хи (1987 йилдан) бошқарди.
3. 1930-йиллари кореялик ишбилармон Ли Бён Чхол гуруч уни ишлаб чиқариш ишига киришади. Тегу шаҳрида унча катта бўлмаган омбор қуради. Ана шу омбор “Samsung” компаниясига тамал тоши бўлади.
4. Компания 1938-йилда “Samsung Trading Company” савдо белгиси билан рўйҳатдан ўтди.
5. Компания раҳбари Ли Бён Чхол оламдан ўтганидан икки ҳафта кейин – 1987 йил 1 декабрда консерн бошқарувини унинг кенжа ўғли Ли Гон Хи қўлга олди ва кенг миқёсда ислоҳотлар ўтказди. Консерн маркетинги бутунлай қайта ташкил этилди, компания нишони янгиланди.
6. Samsung 1983 йилдан шахсий компютерлар ишлаб чиқарила бошланди.
7. 1991 – 1992 йилларда шахсий мобил воситалар ва мобил телефонлар ишлаб чиқариш ё‘лга қўйилди.
8. 1999 йили консерн электрон маиший техника ишлаб чиқариш бўйича «Forbes Global» журналининг мукофотига сазовор бўлди.
9. Консернга тегишли LCD мониторлари ва телевизорлар ишлаб чиқарадиган заводлар Жанубий Корея – Сувон шаҳри (1981), Венгрия (1990), Малайзия (1995), Буюк Британия (1995), Мексика (1998), Хитой (1998), Бразилия (1998), Словакия (2002), Ҳиндистон (2001), Ветнам (2001), Таиланд (2001) ва Испанияда (2001) фаолият юритади. Бу тармоқ компанияга йилига 5 млрд. АҚШ доллари олиб келади.
10. “Интербранд” консалтинг компанияси ўтказган тадқиқотларга кўра, “Samsung” компанияси савдо белгисининг қиймати бўйича дунёда 21-ўринда туради. Унинг асосий рақобатчиси “Сонй” эса 25-ўринда.
Манба: www.Furkat.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди