23:00 / 23.02.2015
6 519

Александр Гейнрих “Оқ-тепа”да

Александр Гейнрих “Оқ-тепа”да

“Локомотив” ҳужумчиси Александр Гейнрих январь ойи бошида клуб билан шартномасини узайтирганди. Аммо маълум муддат ўтганидан сўнг у жамоа билан хайрлашди.

“Локомотив”нинг янги футболчиларини таништириш маросимида бош мураббий Вадим Абрамов Гейнрихнинг савияси жамоага мос келмай қолганини айтганди. Эслатиб ўтамиз, январь ойида ўтказилган Осиё Кубогига йўл олган терма жамоамизга ҳам Саша таклиф қилинмаганди.

Футболчи Қозоғистоннинг “Иртиш” жамоаси билан шартнома тузгани ҳақида ҳам хабарлар чиқди. Аммо бу хабар расман тасдиқланганича йўқ.

Бугундан бошлаб Гейнрих “Оқ-тепа” клуби машғулотларига қатнай бошлади. Ҳужумчи янги жамоаси масаласи ҳал бўлмагунча Биринчи лига клуби машғулотларида ўз формасини ушлаб турмоқчи. Гейнрих мавсумнинг биринчи қисмини айнан “Оқ-тепа”да ўтказиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Манба: www.std.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Гейнрих “Оқ-тепа”да