23:27 / 23.02.2015
5 680

Леонарду Жардим: Фалькао «МЮ»га керак эмас

Леонарду Жардим: Фалькао «МЮ»га керак эмас

"Монако" бош мураббийи Леонарду Жардим колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао "МЮ"га ижара асосида кетиб хатога йўл қўйганини таъкидлаб ўтди. Фалькао мавсум давомида "МЮ" таркибида 19 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

"Балки у "Манчестер Юнайтед"га ўтиб хатога йўл қўйгандир. Август ойи охирларида Фалькаонинг кетишини кутган эдим, аммо бошқа жамоага. Англиядаги бошқа клублар ҳам уни сотиб олишн истаган эдилар. Руни ва ван Персига эга "МЮ" Фалькаони ҳам ўз сафига қўшиб олишини эса кутмагандим.

Менимча у "МЮ"га керак бўлмаган. Бу қарорни мен қабул қилмаганман, бу шунчаки менинг фикрим. Менимча "Ливерпул", "Челси", "Манчестер Сити" ёки ҳатто "Реал"га ҳам Фалькао кўпроқ асқотган бўларди", - дейди Жардим.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Леонарду Жардим: Фалькао «МЮ»га керак эмас