18:10 / 23.02.2015
6 360

Роналдо яна бир бор футболга қайтиши ҳақида маълум қилди

Роналдо яна бир бор футболга қайтиши ҳақида маълум қилди

Бразилиялик собиқ футболчи Роналдо МЛСнинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи, ўзи раҳбарларидан бири саналадиган “Форт-Лодердейл Страйкерс” жамоасида тўп суриш ниятини билдирди. Унинг бу режаси ҳақида Mundo Deportivo хабар берган.

“Мен яна бир марта такрорлашим мумкин, ҳали ўйнай оламан. Аммо бу кейинроқ, жамоамизнинг АҚШ чемпионатидаги ўйинлари бошланганида юз беради”, – дейди Роналдо.

Ушбу 38 ёшли футболчи охирги марта 2011-2012 йиллар мавсумида Бразилия чемпионатида “Коринтианс” сафида майдонга тушган эди.

Маълумот учун, Роналдо яқин ўтмишнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири сифатида қайд этилади. У Бразилия терма жамоаси билан икки марта жаҳон чемпиони бўлган ва икки марта “Олтин тўп”га эга чиққан.

“Сўйлоқтиш” лақабини олган бу ҳужумчи ўз фаолияти давомида ПСВ, “Барселона”, “Интер”, Милан” ва “Реал” каби гранд жамоаларда ҳаракат қилган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдо яна бир бор футболга қайтиши ҳақида маълум қилди