11:52 / 23.02.2015
7 250

ЖАРда олтин конида чиққан ёнғин туфайли 486 кончи ер остида қолиб кетди

ЖАРда олтин конида чиққан ёнғин туфайли 486 кончи ер остида қолиб кетди

Жанубий Африка Республикасида 22 февраль куни “Хармони” компаниясига тегишли “Кусасалету” олтин конида ёнғин чиққанлиги сабабли 486 нафар кончи ер остида, 2300 метр чуқурликда қолиб кетди. Хабар берилишича, улардан 287 нафари махсус хавфсиз жойларда беркиниб олишга муваффақ бўлишган.

“Улар сув, тоза ҳаво захиралари ва телефон алоқасига эга”, деб хабар берилди компанияда. Яна 200 кончининг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Хабар қилинишича, бу ёнғин таъмирлаш ишлари давомида чиққан. Айни пайтда коннинг шамоллатиш тизими тўхтатиб қўйилган, кончиларни қутқариш учун еттита қутқарувчилар бригадаси юборилган.

Маълумот учун, “Кусасалету” кони мамлакат пойтахти жойлашган Хаутень вилоятининг Карлетонвиль олтин қазиб олинувчи туманида жойлашган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАРда олтин конида чиққан ёнғин туфайли 486 кончи ер остида қолиб кетди