23:38 / 24.02.2015
7 361

Чехиядаги ресторанда номаълум шахс 9 кишини отиб ўлдирди

Чехиядаги ресторанда номаълум шахс 9 кишини отиб ўлдирди

Чехия жануби-шарқидаги Угерски-Брод шаҳрида жойлашган «Дружба» ресторанида номаълум қуролланган киши ўт очди, дея хабар бермоқда Interfax Чехия телевидениесига таяниб. Натижада камида тўққиз киши ҳалок бўлди. Яраланганлар сони маълум қилинмаяпти.

Таъкидланишича, камида 25 марта ўқ овози эшитилган. Бу пайтда ресторанда тахминан 20 киши бўлган.

Баъзи хабарларга кўра, ҳужум қилган шахс қўлга олинган, бошқа хабарларда эса унинг махсус бўлинма аскарлари томонидан отиб ташлангани айтилмоқда. Ҳужумдан кўзланган мақсад ҳозирча номаълум.

Угерски-Брод шаҳри мэри сўзларига кўра, ўт очган киши тахминан 60 ёшлардаги маҳаллий фуқаро бўлган.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехиядаги ресторанда номаълум шахс 9 кишини отиб ўлдирди