10:03 / 25.02.2015
5 722

«Барселона» дастлабки ўйинда «Манчестер Сити»дан устун келди

«Барселона» дастлабки ўйинда «Манчестер Сити»дан устун келди

ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ўйиннинг 16-дақиқасидаёқ тиниб-тинчимас Луис Суарес рақиб ҳимоячисининг хатоасидан унумли фойдаланиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 14 дақиқага ўтгач, яна уругвайлик ҳужумчининг ўзи Хорди Альбанинг “Сити” жарима майдоначсига узатган тўпини, Харт қўрқлаётган дарвозага тўғрилаб қўйди – 0:2. Танаффусга қадар, мазкур ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда, мезбонлар ниҳоят жонланишди. Эдин Жекода тер Стеген дарвозасини ишғол этиш учун жуда қулай вазият юзага келди, аммо унинг зарбасидан тўп тўп тўғригина германия посбонниг қўлига бориб тушди. Шундай бўлсада, “Сити“ барибир битта голга жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Серхио Агуэро жамоасининг тезкор ҳужуми эвазига, рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:2. Орадан беш дақиқа ўтгач, майдон эгалари ўн киши бўлиб қолишди. Гаэль Клиши Дани Алвесга қарши ўйин қоидасини кўпол тарзда бузгани учун иккинчи сарик карточка жазоланди. Бу эса автоматик тарзда қизил карточкага айланди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса “Барса” пенальти тепиш ҳуқуқиага эга бўлди. Бироқ, Лео Месси 11 метрлик нуқтадан Хартни доғда қолдира олмади.

Шу тариқа, Луис Энрике шогирдлари Англиядан муҳим ғалаба билан қайтишмоқда. Жавоб учрашувини кутамиз!

ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки учрашув

Манчестер Сити Англия – Барселона Испания 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 16 Суарес, 0:2 – 30 Суарес, 1:2 – 69 Агуэро.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Демичелис, Компани, Клиши, Фернандо, Сильва (Санья, 78), Насри (Фернандиньо, 62), Милнер, Агуэро, Джеко (Бони, 68).
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес (Адриано, 75), Бускетс, Пике, Альба, Иньеста, Маскерано, Ракитич (Матье, 71), Неймар (Педро, 80), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (41), Дани Алвес (45), Клиши (59), Адриано (88), Фернандо (90).
Четлатиш: Клиши (74).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» дастлабки ўйинда «Манчестер Сити»дан устун келди