13:01 / 26.02.2015
6 560

LTE-смартфонларнинг дунё бозорида Apple етакчилик қилди

LTE-смартфонларнинг дунё бозорида Apple етакчилик қилди

Counterpart Technology Market Research компанияси тадқиқотларига кўра, 2014 йил охирида дунёда 4G технологиясида ишлай оладиган 500 миллионга яқин смартфон фойдаланишда бўлган, деб ёзади «Mobinfo.uz».

Ўтган йили уларнинг етказиб берилиш ҳажми 118 фоизга ошди ва илк бора бу кўрсаткич бўйича 3G-қурилмаларни ортда қолдирди.

Географик нуқтаи назардан LTE технологиясига эга телефонларнинг энг йирик бозори Хитой бўлди (бозорнинг 60 фоизи).

Ушбу бозорда Apple компанияси 35 фоизлик улуш билан етакчилик қилди. Samsung’нинг ҳиссаси 19 фоизни ташкил этди. LTE-смартфонларни етказиб бериш бўйича учинчи ўринни Huawei эгаллади (7%). Кейинги поғоналарни Xiaomi (5%) ҳамда Lenovo ва LG (4 фоиздан) банд этди.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LTE-смартфонларнинг дунё бозорида Apple етакчилик қилди