10:52 / 28.02.2015
7 937

Буюк Британия Немцовнинг ўлдирилишини қоралаб чиқди

Буюк Британия Немцовнинг ўлдирилишини қоралаб чиқди

Буюк Британития ҳукумати россиялик сиёсатчи Борис Немцовнинг кўчада ўлдириб кетилганини қаттиқ қоралаб чиқди.

“Биз Москва шаҳрида собиқ Россия бош вазири ўринбосари Борис Немцовнинг Москвада ўлдирилганини эшитиб ғазабландик ва чуқур қайғуга ботдик. Биз марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. Биз бу жиноят ҳукмини қаттиқ қоралаймиз. Биз бу қотилликни амалга оширганлар ўз жазосини олиши керак деб ҳисоблаймиз”, дейилади Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Британияликлар воқеалар ривожини доимий равишда кузатиб боришларини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 28 февралга ўтар кчаси Москва шаҳридаги кўчалардан бирида, 1 март куни Россиядаги иқтисодий инқироз ҳолатига қарши “Весна” маршини ўтказиш ташкилотчиси бўлган мухолифат кучлари етакчиларидан бири Борис Немцов номаълум шахслар томонидан отиб кетилган. Натижада, “Весна” марши бекор қилинган, ўрнига Мотам марши ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британия Немцовнинг ўлдирилишини қоралаб чиқди