17:20 / 28.02.2015
6 750

Москванинг 450 та жамоат транспорти бекатларида бепул Wi-Fi хизмати жорий қилинади

Москванинг 450 та жамоат транспорти бекатларида бепул Wi-Fi хизмати жорий қилинади

Москванинг “Мосгортранс” Давлат унитар корхонаси жорий йил ярмига қадар жамоат транспортининг бир неча юзлаб бекатлари Wi-Fi симсиз алоқа ёрдамида интернетга уланиш қурилмалари билан жиҳозланишини маълум қилди.

Айни пайтда Wi-Fi тармоғи Москва метросининг бир нечта станцияларида жорий қилинган. Бу алоқа туридан исталган алоқа қурилмаси – смартфон, планшет ёки ноутбук ёрдамида фойдаланиш мумкин. Таъсир қилиш масофаси 25-30 метрни ташкил қилади.

Жорий йилнинг 1 июлига қадар 450 та бекатда бепул Wi-Fi алоқаси пайдо бўлади.

“Биз бу ишларни амалга ошириш бўйича танлов эълон қилдик. Ушбу хизматни ҳозирча 450 та бекатда жорий қилишни режалаштирмоқдамиз. Буни амалга оширувчи компания апрель ойидан бошлаб бекатларни зарур қурилмалар билан жиҳозлашни бошлайди. Биринчи босқичдаёқ биз ушбу хизматни синовдан ўтказиб, уларни аҳолига тақдим қилишимиз мумкин бўлади”, деб маълум қилди “Мосгортранс” раҳбари Евгений Михайлов.

Бундан ташқари, интернетга симсиз алоқа ёрдамида уланиш хизмати Москва шаҳрида ҳаракатланувчи автобуслар, троллейбус ва трамвайларда ҳам жорий қилиниши мумкин. Буни амалга ошириш учун танлов ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, интернетга бепул уланиш хизмати Москвадаги 40 га яқин автобусларда ҳозирда жорий қилинган. Келажакда Wi-Fi-қурилмалари билан “Мосгортранс»нинг ҳаракатдаги бутун таркибини жиҳозлаш режалаштирилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Москванинг 450 та жамоат транспорти бекатларида бепул Wi-Fi хизмати жорий қилинади