12:38 / 28.02.2015
6 746

Тошкентда чинорлар кесилиши ҳолатлари давом этмоқда

Тошкентда чинорлар кесилиши ҳолатлари давом этмоқда

“Жамоатчилик назорати” гуруҳига Тошкент шаҳрида арралаб ташланаётган дарахтлар юзасидан шикоятлар келиб тушишда давом этмоқда.

Гуруҳ иштирокчиларидан бири юқори қисми арралаб ташланган чинорлар суратларини интернетга жойлаштирди ҳамда суратлар остига “Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказида кўп йиллик чинорларга нисбатан шундай йўл тутишди” деб ёзиб қўйди.

“Жамоатчилик назорати” гуруҳи аъзолари Тошкент кўчаларидаги кўп йиллик дарахтларнинг чопиб ва арралаб ташланиши ҳолатлари давом этаётгани ҳақида ёзаётган биринчи ҳолат эмас. Одамлар шаҳар расмийларининг кўп йиллар давомида ёз кунлари одамларни қуёшдан сақлаган ҳамда кислород билан таъминлаган дарахтлардан шу тариқа кўчаларни тозаёлатганлари ҳолатидан ташвишланмоқда.

UZ24 портали таҳририяти Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига Сирғали туманидаги 7-сонли ўрта мактаб яқинидаги дарахтларнинг арралаб ташланиши ҳолат қайд этилган хат билан мурожаат қилишди. Бунга жавобан ушбу ташкилот дарахтлар нотўғри тарзда кесилганини тасдиқлаб, мактаб директорини маъмурий жавобгарликка тортиш лозимлигини маълум қилганди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда чинорлар кесилиши ҳолатлари давом этмоқда