17:15 / 01.03.2015
6 744

Александр Гейнрих "Ордабаси"да биринчи голини урди

Александр Гейнрих "Ордабаси"да биринчи голини урди

Яқинда Чимкентнинг "Ордабаси" клубига ўтган ўзбек ҳужумчиси Александр Гейнрих янги жамоаси сафида биринчи голини урди, дея хабар беради vesti.kz.

Гейнрих "Махтаарал" клубига қарши назорат учрашувида дебют қилди ва гол урди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси "Актобе" клубидаги ўйинлари билан яхши таниш. Гейнрих "Актобе"да 52 учраўув ўтказиб 15 гол урган. Қозоғистон чемпионатининг бронза медалларига эга бўлган, кейинги йил олтин медалларга ҳам эришган. Шунингдек, Қозоғистон суперкубоги соҳиби. 2014 йилда клуб у билан шартномасини тугатган.

Шундан сўнг у Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтган, аммо 2015 йил февралида икки йилга тузилган шартномасини бекор қилди.

Манба: Stadion.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Гейнрих "Ордабаси"да биринчи голини урди