8 608
Дунёдаги энг кекса давлат раҳбари саналадиган Зимбабве президентининг маоши 12 минг доллар экани маълум бўлди
Дунёдаги энг кекса давлат раҳбари, Зимбабвенинг 91 ёшли президенти Роберт Мугабе ойига 12 минг доллар маош олиши маълум бўлди.
Бироз олдин, янги жиҳозлар келтирилган мамлакат пойтахти Хараредаги марказий шифохонага ташрифи чоғида давлат раҳбари унинг маоши 10 минг доллар ва турли нафақалар кўринишида қўшимча яна 2 минг доллар, яъни умумий ҳисобда 12 минг долларни ташкил қилишини айтган.
Мугабе мамлакат қийин иқтисодий вазиятда қолган вақтда, бу маош унга кифоя қилишини айтган.
“Ҳечқиси йўқ, ўлиб қолмаймиз, яхши замонлар ҳали олдинда”, дейди Мугабе.
Бир йил олдин Мугабе унинг маоши 4 минг долларни ташкил қилишини маълум қилганди.
Ўтган йили Зимбабведаги давлат шифохоналари шифокорлари маошлари оширилишини талаб қилиб, иш ташлаш эълон қилган эди. Ўша пайтда уларнинг маошлари 300 доллардан камроқни ташкил қилган.
Охирги сўровномаларга кўра, Зимбабведа ёши катта аҳолининг 72 фоизи ойига 200 доллардан камроқ маош олиши аниқланган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди