11:47 / 08.03.2015
6 978

Apple бренди 23 фоизга қимматлаган

Apple бренди 23 фоизга қимматлаган

Британиянинг Brand Finance консалтинг агентлиги томонидан ҳар йили тузиладиган энг қимматбаҳо брендлар рейтингида ҳамон Apple’га тенги топилмаяпти. Бундан ташқари, Apple корпорацияси ўзининг iPhone 6 смартфони туфайли ўз рақибларидан яна ҳам кўпроқ ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

2015 йилда ҳам энг қимматбаҳо бренд мақоми Apple’нинг ўзида қолди, у 128,3 млрд долларга баҳоланган. Бу натижа бир йил олдинги натижадан 23 фоиз кўпроқни ташкил қилган. Таҳлилчилар компания охирги авлод смартфонларини муваффақиятли сотгани натижасида бозорда юқори капитализацияга (750 млрд доллардан кўпроқ) эришганини қайд этдилар.

Бу рейтингда 2-ўринни 81,7 млрд долларлик натижа билан Samsung компанияси эгаллади, яъни компаниянинг бренди 4 фоизга қимматлаган. 3-ўринни бренди 12 фоизга қимматлаб, 76,7 млрд долларни ташкил қилган Google компанияси, 4-ўринни Microsoft компанияси (67,7 млрд доллар, +7 фоиз) эгаллаган.

Brand Finance ходимлари бу рейтингни у ёки бу компания ўзининг брендига агар у унга тегишли бўлмаганда тўлай оладиган пул миқдоридан келиб чиқиб тузади. Бундай услуб бренддан фойдаланиш келтириши мумкин бўлган бўлғуси даромадларни ва бренддан фойдаланиш учун лицензия олишга тўланадиган ҳақ миқдорини назарда тутади.

Twitter энг тез ўсаётган бренд деб топилган. 2014 йилнинг бошида ижтимоий тармоқнинг бренди 1,5 млрд долларга баҳоланган эди, бир йил ўтиб эса у 4,4 млрд га баҳоланмоқда. Бу борада ундан кейинги ўринларни Baidu ва Facebook брендлари эгаллаган.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Apple бренди 23 фоизга қимматлаган