13:29 / 08.03.2015
7 603

Apple’нинг олтин ақлли соати нархи 10 минг доллар бўлиши маълум қилинди

Apple’нинг олтин ақлли соати нархи 10 минг доллар бўлиши маълум қилинди

Apple компанияси Apple Watch соатининг premium версияси тақдимотини ўтказиб, ўзининг олтин ақлли соати якуний нархини эълон қилади. Financial Times маълумотига кўра, Apple Watch Edition нархи 10 минг доллардан кам бўлмайди.

Қайд этилишича, соатнинг корпуси ва боғичи 750 пробали олтиндан ясалган. Apple Watch Edition компания тарихидаги энг қиммат маҳсулот – 1983 йилда чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган 10 минг долларлик Lisa компьютерларини ортда қолдириши мумкин.

Ҳозирда соатнинг уч хил версияси – Apple Watch Sport, стандарт версия ҳамда Apple Watch Edition тақдим этилиши кутилмоқда. Дастлабки версия 350 доллар туради, бошқаларининг нархи маълум эмас.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple’нинг олтин ақлли соати нархи 10 минг доллар бўлиши маълум қилинди