19:38 / 08.03.2015
5 945

«Краснодар» Москвада «Спартак»ни енгди. Аҳмедовдан гол!

«Краснодар» Москвада «Спартак»ни енгди. Аҳмедовдан гол!

Россия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Спартак" ҳамда "Краснодар" клублари ўртасидаги учрашуви ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, москваликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида томонлар дарвоза дахлсизлигини сақлаб қола олишди. Дастлабки гол 61-дақиқада киритилди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Ари иккинчи голни урди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 72-дақиқада амалда ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни Ребров дарвозасига киритди.

Учрашув охирларида Промес битта жавоб голини йўллашга улгурди. Шу тариқа "Краснодар" муҳим ғалабани қўлги киритди.

Премьер-лига, 18-тур
Спартак – Краснодар 1:3 (0:0, 1:3)

Голлар: 0:1 – 61 Перейра, 0:2 – 67 Ари, 0:3 – 72 Аҳмедов, 1:3 – 87 Промес.
Спартак – Ребров, Макеев, Паршивлюк, Ташчи, Комбаров, Мануэль Хурадо (Ананидзе, 80), Глушаков (Кротов, 70), Промес, Ромуло, Чельстрем, Мовсисян (Давидов, 70).
Краснодар – Дикань, Гранквист, Сигурдссон, Калешин, Газинский, Перейра (Измайлов, 76), Широков, Жоаозиньо, Аҳмедов (Вандерсон, 79), Мамаев, Ари (Бистров, 84).
Огоҳлантиришлар: Чельстрем (8), Аҳмедов (66).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Краснодар» Москвада «Спартак»ни енгди. Аҳмедовдан гол!