19:46 / 08.03.2015
5 808

Самвел Бабаян: Футболчиларим нима сабабдан дарвозага зарба йўлламагани мен учун ҳам жумбоқ

Самвел Бабаян: Футболчиларим нима сабабдан дарвозага зарба йўлламагани мен учун ҳам жумбоқ

Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган “Пахтакор” – “Локомотив” клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “шерлар” бош мураббийи, 2014 йилдаги Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилган Самвел Бабаян қатнашди.

У бугунги ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, жумладан шундай деди:

Самвел Бабаян (“Пахтакор”): Бугунги мағлубиятда ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Жамоа аъзолари ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишди. Аммо бунга эриша олмадик.

Бугунги мағлубиятга тўрт марта 1:0 ютқазгандан, бир марта 4:0га ютқазган маъқул, қабилида қараш лозим. Футболчиларим нима сабабдан дарвоза томон зарба йўлламагани мен учун ҳам жумбоқ”.

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: Футболчиларим нима сабабдан дарвозага зарба йўлламагани мен учун ҳам жумбоқ