2016 йилнинг охирида АҚШнинг 30 га яқин шаҳрида ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлади, чунки бутун мамлакат бўйлаб ушбу автомобилларни синовдан ўтказиш дастури бошлаб юборилди.
Google компанияси ўзининг ҳайдовчисиз автомобилларни Калифорния йўлларида синовдан ўтказишни бошлаш бўйича режаларини назорат қилувчи идоралар билан келишмовчилик юзага келгани сабабли қолдиришига тўғри келди. Компания бу синовларни АҚШнинг бошқа штатларида ўтказишни режалаштирмоқда.
Яқин ойларда Флорида ва Шимолий Каролина штатларида, шунингдек Сиэтл шаҳрида ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказиш лойиҳалари амалга оширилади. Бу ерларда ҳайдовчисиз 70 ўриндиқли автобус йўлларда ҳаракатланишни бошлайди.
Бу лойиҳаларни Comet консалтинг фирмаси мувофиқлаштириб боради. Ушбу фирма ҳайдовчисиз автомобиллар паркини оширишни қўллаб-қувватламоқда.
“Биз ҳайдовчисиз автомобилларни коллежлар кампуслари, тематик парклар, аэропортлар, шаҳарнинг марказларида синовдан ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Бу автомобиллар худди лифтга ўхшайди: сиз унинг ичига кирасиз, керакли манзилни кўрсатасиз, эшик ёпилади ва манзил сари йўл оласиз”, деб айтди ушбу автомобилларнинг тарафдорларидан бири Кори Клозир New York Observer нашрига берган интервьюсида.
Бу автомобилларнинг тарафдорлари нашрга ушбу автомобиллар яқинда Гринвиллда (Жанубий Каролина), Стэндфорд университети ва Нью-Йоркдаги АҚШ Ҳарбий академиясида синовдан ўтказилишини маълум қилди. Бу лойиҳаларга қизиқишнинг пайдо бўлиши қолган штатларни ҳам шундай дастурларни бошлашга ундайди, деб умид билдирилмоқда.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?