18:05 / 10.03.2015
10 822

Қорақалпоғистонда уч эгизак дунёга келди

Қорақалпоғистонда уч эгизак дунёга келди

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги «Қизилқум» овул фуқаролар йиғинида яшовчи Шомурот Ҳожиев ва Рита Сержанбаеванинг оиласида уч эгизак дунёга келди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий сайти.

Уч ўғил эгизакларга Ислом, Абдуғани ва Карим исмлари берилган. Ҳозирги вақтда чақалоқларнинг ҳам, онасининг ҳам соғлиғи яхши эканлиги маълум қилинган.

Қайд этилишича, ушбу бахтли оилага туман ҳокимияти амалий ёрдам кўрсатган. Туман ҳокимлиги вакиллари она-болаларнинг ҳолларида хабар олиб, уларга учта болалар аравачаси, кийим-кечак ва ўйинчоқлар совға қилган. Шунингдек, туман ҳокими номидан бир бош соғин сигир ҳам совға қилинган.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қорақалпоғистонда уч эгизак дунёга келди