11:37 / 11.03.2015
5 956

Криштиану Роналду: Мавсум охиригача журналистлар билан гаплашмайман

Криштиану Роналду: Мавсум охиригача журналистлар билан гаплашмайман

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Шальке”га қарши кечган учрашувдан сўнг мавсум охиригача журналистлар билан мулоқот қилмаслигини маълум қилган.

“Мен ҳеч нима демайман. Мавсум охирига қадар журналистлар билан гаплашмоқчи эмасман”, – дейди футболчи.

Goal.com берган хабарга кўра, футболчи ўйин вақтида Карим Бензема билан урушиб қолган. Ўйиндан сўнг Роналду жамоадошлари ўйинидан норозилигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 3:4 ҳисобида“Шальке” фойдасига ҳал бўлган.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду: Мавсум охиригача журналистлар билан гаплашмайман