Фақат қуёш энергияси ёрдамида дунё бўйлаб саёҳат қилмоқчи бўлган Швейцариянинг қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 самолёти 10 март, сешанба куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига келиб қўнди. Бу ҳақда лойиҳа жамоасининг Twitter’даги хабарига таяниб, Interfax маълум қилди.
Бу дунё бўйлаб парвознинг иккинчи босқичидир. Бир кун аввалроқ Solar Impulse Абу-Дабидан учиб кетиб, Уммоннинг Маскат шаҳрига қўнган эди.
Энди самолёт Аҳмадободдан Ҳиндистоннинг бошқа шаҳри — Варанасига йўл олиши керак.
Solar Impulse 2 ўтган йилнинг апрелида тақдим этилган, июнида эса синовлардан муваффақиятли ўтган эди. Унинг қанотлари қулочи 72 метр, оғирлиги 2,3 тоннага тенг. Самолёт қаноти 17,2 мингта қуёш батареялари билан қопланган. Самолётнинг максимал тезлиги соатига 140 километрни ташкил этади.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди