14:59 / 12.03.2015
7 618

Вьетнам дунёнинг қаҳва экспорт қилувчи иккинчи йирик давлатига айланди

Вьетнам дунёнинг қаҳва экспорт қилувчи иккинчи йирик давлатига айланди

Вьетнам 2014 йил якунлари бўйича дунёда қаҳва экспорт қилувчи давлатлар қаторида Бразилиядан сўнг иккинчи ўринга чиқди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ ҳўжалиги ва аграр ривожлантириш вазирлиги томонидан хабар берилган.

Ўтган йилда қаҳва экспорти 3,4 млрд долларни ташкил этган.

Ҳозирда Вьетнамда қаҳва етиштирувчи майдонлар 640 минг гектарни ташкил этмоқда.

Шу тариқа Вьетнам дунёда қаҳва етиштирувчи 5 давлатдан бирига айланган, бу ердан маҳсулотлар 60дан ортиқ давлатларга етказилади. Вьетнам қаҳвасининг харидори АҚШ, Германия ва Буюк Британия давлатлари ҳисобланади.

Қаҳва Вьетнам томонидан экспорт қилинадиган гуруч, нефть ва табиий каучук маҳсулотлари қаторига киради ва ушбу соҳада аҳолининг қарийб ярим миллиони меҳнат қилади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вьетнам дунёнинг қаҳва экспорт қилувчи иккинчи йирик давлатига айланди