16:53 / 13.03.2015
11 830

21 март куни Юлдуз Усмонова Тошкентда концерт қўяди

21 март куни Юлдуз Усмонова Тошкентда концерт қўяди

2015 йилнинг 21 март куни ўзбек эстрадасининг таниқли намояндаси Юлдуз Усмонова Тошкентдаги April ресторанида концерт дастури уюштиради. Бу маълумотни ресторан маъмуриятидаги манба хабар берган.

Маълум бўлишича, байрамона концерт кечаси чипталари нархи 100-250 минг сўм атрофида бўлади. Чипта нархига меҳмонлар учун ёзиладиган байрамона дастурхон баҳоси ҳам киради.

Юлдуз Усмонова ижросидаги қўшиқлардан ташқари, кеча меҳмонлари махсус шоу-дастурдан баҳраманд бўлишлари ва Наврўз таоми – сумалакнинг тайёрланишида иштирок этишлари айтилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 21 март куни Юлдуз Усмонова Тошкентда концерт қўяди