17:02 / 14.03.2015
7 622

Хакерлар БМТ бош котибининг Жанубий Корея президенти билан ёзишмаларини интернетга чиқариб юборди

Хакерлар БМТ бош котибининг Жанубий Корея президенти билан ёзишмаларини интернетга чиқариб юборди

Ўтган йил охирида Жанубий Корея атом электр станцияларига боғлиқ ҳужжатларни интернетга чиқариб юборган номаълум хакерлар бус афар АЭСлар ҳақидаги маълумотлардан ташқари БМТ бош котибининг Жанубий Корея президенти билан ёзишмаларини тармоққа чиқарди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Ўзини «Ми Хек» деб атаган «Гавай аксилядро гуруҳи» вакили Жанубий Корея АЭСларининг асосий қуролларига боғлиқ ҳужжатларни, энг муҳими, Сеул бошқа давлатларга, жумладан, БААга экспорт қилишни режалаштираётган энг янги атом реакторлари ҳақидаги маълумотларнинг бир қисмини тармоққа чиқарган. Хакерлар агар айтилган пул берилмаса, тўлиқ маълумотларни бошқа давлатларга сотишини маълум қилган.

Пан Ги Мун ва Пак Кин Хэ ўртасидаги ёзишма эса 2015 йил 1 январь санасига тегишли бўлиб, расмий дипломатик характерга эга. Бу сохта мактуб эканлиги тахмин қилинмоқда, бироқ Жанубий Корея президенти маъмурияти матбуот котиби бунга изоҳ беришдан бош тортиб, шубҳаларни кўпайтирган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хакерлар БМТ бош котибининг Жанубий Корея президенти билан ёзишмаларини интернетга чиқариб юборди