13:30 / 14.03.2015
10 110

Тошкентда ўзини Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари деб таништирган қаллоб фош этилди

Тошкентда ўзини Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари деб таништирган қаллоб фош этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида қаллобликда ва коррупцияда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг тарқатган хабарномасида айтилишича, асли андижонлик 47 ёшли фуқаро барчага ўзини Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосарининг ёрдамчиси деб таништириб, фермерлардан уларнинг хўжалигига имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш баҳонасида пул тама қилган. Шу пайтгача у бир нечта фермерни алдаб, катта миқдорда пул ундиришга улгурган.
Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўзини Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари деб таништирган қаллоб фош этилди