11:33 / 14.03.2015
6 680

Туркманистон БМТ билан ҳамкорликда табиий офатларга бўйича марказ ташкил этади

Туркманистон БМТ билан ҳамкорликда табиий офатларга бўйича марказ ташкил этади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов БМТ раҳнамолиги остида Япониянинг Сендай шаҳрида ўтказилаётган Табиий офатлар хавфини бартараф қилиш бўйича халқаро конференцияда Ашхободда Марказий Осиё иқлим ўзгариши бўйича минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

“Минтақавий марказнинг бош мақсади техник ва технологик ҳамкорликни рағбатлантириш, Марказий Осиё мамлакатларини глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этиш масаласида қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлади. Туркманистон ҳукумати БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда минтақавий марказ ташкил этиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий, техник, молиявий ва бошқа масалалар устида ишламоқда”, – деб Бердимухамедовнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости агентлиги.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон БМТ билан ҳамкорликда табиий офатларга бўйича марказ ташкил этади