10:32 / 15.03.2015
5 425

Мессининг дубли «Барселона»га «Эйбар» устидан ғалабани келтирди

Мессининг дубли «Барселона»га «Эйбар» устидан ғалабани келтирди

Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Эйбар” ҳамда “Барселона” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки бўлимнинг илк дақиқалариданоқ “Барселона” тўпни ўз назорати остига олди. 31-дақиқага келиб эса Луис Энрике шогирдалари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди ва Лео Месси 11 метрлик нуқтадан Хименесни доғда қолдирди – 0:1.

Иккинчи бўлимнинг 10-дақиқасига келиб яна аргентиналик ҳужумчининг рақиб дарвозасига иккинчи голни ҳам киритиб, дублга муаллифлик қилди. Учрашув охирига қадар, мазкур натижа ўзгармай қолди.

Демак, ушбу муваффақитя эвазига “Барса” 65 очко тўплаб, ўз пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди.

Испания чемпионати
27-тур

Эйбар – Барселона 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 31, пенальти Месси, 0:2 – 55 Месси.
Эйбар – Хименес, Навас, Кастельяно, Экиса, Вила (Боатенг, 77), Берхон, Фернандес, Лара, Эррасти (Капа, 58), Дель Мораль (Пьоваккари, 69), Боведа.
Барселона – Браво, Бартра, Монтойя, Пике, Адриано, Рафинья, Роберто, Ракитич (Хави, 62), Неймар (Педро, 70), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Экиса (30).

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мессининг дубли «Барселона»га «Эйбар» устидан ғалабани келтирди