21:38 / 16.03.2015
5 772

Карло Анчелотти: Роналду гол уролмаяпти, аммо унинг аҳволи яхши

Карло Анчелотти: Роналду гол уролмаяпти, аммо унинг аҳволи яхши

“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Леванте” устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз 1-бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик ва сифатли футбол намойиш этдик. Танаффусдан кейин эса футболчилар майдонга анча бўшашган ҳолда чиқишди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз менга кейинчалик жамоани шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилади.

Криштиану Роналду гол уролмаётган бўлса ҳам, унинг аҳволи яхши. Биринчи гол айнан унинг зарбасидан кейин юзага келди. Тўп ҳимоячи томонидан қайтарилиб, Бэйлга етиб борди ва у ҳисобни очди. Иккинчи голда эса ҳаммаси очиқ-ойдин. Роналдунинг зарбасига Бэйл оёқ қўйиб қолди, холос. Келаётган якшанба куни айнан шундай юқори савияда тўп суришимиз керак”, - дейди Анчелотти.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти: Роналду гол уролмаяпти, аммо унинг аҳволи яхши