21:45 / 16.03.2015
7 083

Тошкентда гипноз йўли билан 3 миллион сўм ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди

Тошкентда гипноз йўли билан 3 миллион сўм ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани Ички ишлар бошқармасига 24 ёшли йигит ўзи жабр кўрган ҳодиса юзасидан ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, автотураргоҳда унинг олдига номаълум киши келиб, унга ғалати овозда гапира бошлайди ва бундан жабрланувчи ўзини гўё гипноз ҳолатида ҳис қилиб, 3 миллион сўм пулини бериб юборади.

Жабрланувчи ва гувоҳлар берган кўрсатмаларга биноан гумонланувчининг фотороботи чизилди ва тез орада унинг шахси аниқланди. Бу жиноятда айбланиб, Тошкент вилоятида яшовчи 32 ёшли шахс қўлга олинди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда гипноз йўли билан 3 миллион сўм ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди