23:34 / 17.03.2015
6 844

«Ал Садд» «Локомотив»ни йирик 6:2 ҳисобида таслим этди

«Ал Садд» «Локомотив»ни йирик 6:2 ҳисобида таслим этди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги "Ал Садд" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

"Темирйўлчилар" қатарлик рақибларининг босимига дош бера олишмади ва йирик 6:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Иброҳим Халфан аввалига 27-дақиқада пенальтидан ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳасан Ҳайдос 34дақиқага келиб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Нодир Белҳож 40 дақиқада Халфаннинг узатмасидан сўнг ҳисобни йирик 3:0 кўриниш олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида яна учрашувда биринчи голни киритган Иброҳим Халфан ўз номини таблога ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Ниҳоят Кояшевич 56-дақиқада орадаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди, 4:1.

Аддулкарим Ҳассан 63 ва Графите 66-дақиқаларда тошкентликлар дарвозасига мос равишда 5 ва 6-голларни киритишди.

Жасур Ҳасанов бўлса 77-дақиқада ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди.

Шу тариқа учрашув Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси ғалабаси билан якунланди.


ОЧЛ.
"C" гуруҳи
3-тур


"Ал Садд" - "Локомотив" 6:2 (3:0)
Голлар: Иброҳим Халфан 27, Ҳасан Ҳайдос 34, Нодир Белҳож 40, Иброҳим Халфан 50, Кояшевич 56, Аддулкарим Ҳассан 63, Графите 66, Жасур Ҳасанов 77
“Ал Садд”: Саад Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Муҳаммад Касола, Мируки (Асадалла, 62), Иброҳим Халфан, Ҳасан Ал Ҳайдос, Талал Ал Блуши (Ёсир Яҳё, 83),Графите, Нодир Белҳож, Ли Жунг Су, Мусааб Хидир.
“Локомотив”: Маъмур Икромов, Шавкат Муллажонов (Дилшод Раҳматуллаев, 31), Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, НеманьяЯничич, Олег Зотеев, Жасур Хасанов О (Жасур Ҳасанов Ж, 71), Тимур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, РусланКорян (Дамир Кояшевич, 46), Темурхўжа Абдуҳолиқов

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ал Садд» «Локомотив»ни йирик 6:2 ҳисобида таслим этди