17:57 / 17.03.2015
6 659

Apple iPhone учун тўлов сифатида Android дастуридаги эски телефонларни олади

Apple iPhone учун тўлов сифатида Android дастуридаги эски телефонларни олади

АҚШнинг Apple Inc. корпорацияси ўзи ишлаб чиқарадиган iPhone русумли смартфонларининг харидорларидан тўлов сифатида Android дастурий таъминотида ишловчи эски телефонлар қабул қилинишини маълум қилган. Эндиликда мижозлар Apple магазинларига OC Android дастурий таъминотида ишловчи эски телефонларни топшириб, iPhone смартфонларини арзонлаштирилган нархда сотиб олиши мумкин. Bloomberg нашрининг хабар беришича, шу йўл билан компания бошқа русумдаги смартфонлар харидорларини ўз мақсадли аудиториясига қўшмоқчи.

Trade-in деб номланган бу ушбу тизим Apple дўконларида 2013 йилда жорий қилинган эди. Компания шу тизим ёрдамида мижозларнинг янги авлод смартфонларига ўтишини тезлаштирган эди. Энди дастурга OC Android дастурий таъминотида ишловчи телефонларни ва Blackberry смартфонларини киритиш режалаштирилмоқда.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple iPhone учун тўлов сифатида Android дастуридаги эски телефонларни олади