18:22 / 17.03.2015
4 682

«Барселона» бурчак ва жарима зарбаси вақтида баскетбол услубидан фойдаланмоқда

«Барселона» бурчак ва жарима зарбаси вақтида баскетбол услубидан фойдаланмоқда

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике бурчак тўпи ва жарима зарбаси юзага келган вақтда ҳужумдаги самарадорликни ошириш мақсадида баскетбол тактикасидан фойдаланмоқда, деб ёзади uff.uz.

Бунинг учун “Барселона” мураббийлар штаби футболчилар билан рақибларни тўсиб қолиш ва зарба бериш учун бўш худуд очишни такомиллаштириш борасида иш олиб бормоқдалар. Бу борада энг ёрқин мисол Лионель Месси томонидан “Эйбар” дарвозасига киритилган голни кўрсатиш мумкин. Марк Бартра ва Жерар Пике жарима зарбаси вақтида рақибнинг икки футболчисини тўхтатиб қолдилар ва уларга жарима майдончаси марказига ўтишга йўл қўймадилар. Шундан сўнг улар дарвоза томон яқинлашганлар ва ҳимоячиларни ўзларини таъқиб қилишга мажбур қилганлар. Оқибатда жарима майдончаси ичитад Мессига бош билан зарба бериш имконияти пайдо бўлган.

Худди шундай услуб ҳимояда ҳам қўлланилмоқда. “Барселона” 25 октябрдан буён стандарт вазиятлардан гол ўтказиб юбормаяпти.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» бурчак ва жарима зарбаси вақтида баскетбол услубидан фойдаланмоқда