19:44 / 16.04.2015
8 777

USAID ўзбекистонлик фермерлар учун илова-дастур ишлаб чиқди

USAID ўзбекистонлик фермерлар учун илова-дастур ишлаб чиқди

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) узумчилик ва боғдорчилик соҳасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фермерлари учун мўлжалланган MEVA (Mobile Extension Value Added) номли илова-дастурни ишга туширди, дея хабар бермоқда “Газета.uz”.

АҚШ элчихонаси пресс-релизида маълум қилинишича, Android қурилмалар учун мўлжалланган ўзбек тилидаги бепул илова-дастур интенсив боғдорчиликни олиб бориш борасидаги ахборотга бўлган юқори талабни қондиришга мўлжалланган.

Datasite Technology компанияси томонидан ишлаб чиқилган MEVA дастурида илғор агротехник технологиялар, мева навларини оптимал танлаш, керакли ускуналарни харид қилиш, зараркунандалар ва касалликларга қарши кураш, токзорлар ва боғларни парваришлаш, шунингдек, интенсив боғларни ривожлантиришда инвестицияларни режалаштириш ҳақида батафсил ахборот бор.

Илова дастурдаги ахборот интератив дисплейлар ва фотосуратлар, молиявий қарорларни қабул қилиш учун мослаштирилган “калькуляторлар”, шунингдек, қўшимча манбаларга ҳаволалар ёрдамида тақдим этилган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » USAID ўзбекистонлик фермерлар учун илова-дастур ишлаб чиқди