12:23 / 17.04.2015
7 002

Обама: жаҳон иқтисодиёти қонунларини Хитой эмас, АҚШ яратиши керак

Обама: жаҳон иқтисодиёти қонунларини Хитой эмас, АҚШ яратиши керак

АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга махсус мурожаатида Транс-Тинч океани ҳамкорлиги бўйича келишувни имзолаш ваколатини Оқ уйга беришни сўради, деб хабар бермоқда "Kun.uz".

Конгресс президентга махсус савдо ваколатларини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Унга кўра, АҚШ маъмурияти савдо шартномаларини имзолайди, Конгресс эса унга ўзгартиришлар киритмай, фақат тасдиқлаш ёки рад қилиш ваколатига эга бўлади. Оқ уй бу ваколатлардан Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари билан савдо алоқаларини йўлга қўйишда фойдаланмоқчи. Маълумки, ушбу минтақага жаҳон иқтисодиётининг 40 фоизи ва жаҳон савдосининг 30 фоизи тўғри келади.

“Харидорларимизнинг 95 фоизи хорижда экан, жаҳон иқтисодий қонунларини Хитой каби мамлакатлар эмас, бизнинг ўзимиз яратишимизга амин бўлишимиз керак, – деган президент ўз мурожаатида. – Экспорт туфайли 11 млн иш ўрни яратилган, экспорт қилувчи компаниялар бошқаларга нисбатан каттароқ маош тўлашини биламиз. Бугун биз маҳсулотларимиз ва хизматларимиз учун янги бозорлар очиш имкониятига эгамиз”.

Обаманинг фикрича, янги қонун лойиҳаси АҚШга ўтмиш хатоларини такрорламасликка ва савдо-сотиқнинг янги қонунларини яратишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама: жаҳон иқтисодиёти қонунларини Хитой эмас, АҚШ яратиши керак