12:30 / 17.04.2015
6 664

Samsung вакиллари Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларидан 70 млн дона сотишни режалаштирмоқда

Samsung вакиллари Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларидан 70 млн дона сотишни режалаштирмоқда

Samsung Electronics компанияси янги русумдаги Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларининг жаҳон бозорида харидоргир бўлишига ишонмоқда, деб хабар бермоқда "Kun.uz".

“Galaxy S6 ва S6 Edge кўпчиликка маъқул тушди. Улар Galaxy авлоди тарихидаги энг харидоргир смартфонлар бўлишидан шубҳам йўқ”, – дейди IT ва мобил коммуникациялар бўлими (Samsung IT & Mobile Communications) раҳбари Cин Чон Кен.

Мутахассиснинг айтишича, компания Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларидан дунё бўйича 70 млн дона сотишни режалаштирмоқда. Компаниянинг дисплейлар ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасини назорат қилувчи Квон О-Хьюннинг сўзларига кўра, биринчи ҳафта давомида кутилганидан кўпроқ смартфон сотилган.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари 2015 йилнинг 10 апрелида дунёнинг 20 мамлакатида сотувга чиқарилган эди. Компания матбуот хизматининг таъкидлашича, айрим дўконларда янги телефонларнинг мавжуд захираси бир неча соат ичида тугаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung вакиллари Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларидан 70 млн дона сотишни режалаштирмоқда