Hyundai компанияси машина ичида мобил телефонларни ўчириб қўядиган ва ҳайдовчига халақит берадиган бир қатор функцияларни чеклайдиган технология учун патент олди. Компания мутасаддиларининг фикрича, бу ҳайдовчини чалғитувчи нарсаларни камайтиради ва йўл хавфсизлигининг таъминланишига ёрдам беради. Бу технология айниқса янги ҳайдовчиларга қўл келиши мумкин, деб ёзади Kun.uz.
Технологиянинг ишлаш принциплари қисман ошкор этилди. Маълум бўлишича, машинанинг электроникаси телефонларда SMS ёзишни чеклаб қўйиб, барча хабарларни оғзаки киритиш функциясини ишга тушириши мумкин. Технология тезлик, об-ҳаво, соат ва бошқа жиҳатларни эътиборга олиб қандай имкониятлар ва функцияларни чеклаш кераклигини белгилайди.
Технология ишлаши учун машина ичига махсус антенналар ўрнатилиб, улар мобил алоқа воситаларнинг сигналларини тутиб боради. Айни пайтда, антенналарнинг уяли телефон билан алоқасини таъминлаш учун унга махсус илова ўрнатишга тўғри келади. Технология қачон ва қандай моделларда қўлланилиши маълум қилинмаган.
Шунга ўхшаш технологиялар бошқа автоконцернлар томонидан ҳам ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, яқинда Chevrolet янги авлод Malibu машиналари учун ҳайдовчининг ёшига қараб тезликни чеклайдиган Teen Driver технологиясини ишлаб чиққани маълум қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди