19:16 / 18.04.2015
4 566

Жозе Моуриньо: «Сити» 3 йил ичида АПЛни 2 марта ютиб олди. Жамоани нега танқид қилишмоқда?

Жозе Моуриньо: «Сити» 3 йил ичида АПЛни 2 марта ютиб олди. Жамоани нега танқид қилишмоқда?

“Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Сити”га нисбатан бўлаётган танқидларни тушунмаслигини айтиб ўтди, деб ёзади Uff.uz.

“Мен жамоанинг ўйинида пасайиш юз берганига ажабланмаяпман. Бундай ҳол ҳар бир жамоада учраб туради. “Сити” 3 йил ичида АПЛда 2 марта ғалаба қозонганига қарамай, мухлислар уни танқид қилишаётгани мени ҳайрон қолдирмоқда.

Худдики, “Сити”нинг мураббийи нўноқ, футболчилари ношуд, ҳурматга арзимайдигандек. Аслида эса бундай эмас. Улар амалдаги чемпионлар ҳисобланишади. Тўғри, бу йил 1-ўринни эгаллай олмасликлари мумкин.

Аммо баъзи мураббийлар умр бўйича АПЛда чемпионликка эриша олишмаган. Ҳаёт давом этмоқда. Сизлар эса “Манчестер Сити” футболчиларини жиноятчига айлантириб қўймоқдасизлар”, - дейди Моуриньо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо: «Сити» 3 йил ичида АПЛни 2 марта ютиб олди. Жамоани нега танқид қилишмоқда?