14:33 / 19.04.2015
7 928

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди

14 апрель куни Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида 2015 – 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда Газета.uz'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Битим 2014 йил 10 декабрда Тошкент шаҳрида, Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифи вақтида имзоланган. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳужжатни 23 февраль куни тасдиқлаган эди.

Битим жаҳон иқтисодиётидаги замонавий талаб ва тенденцияларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва молиявий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашни кўзда тутади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди