Испания Ла Лигасининг 32 тури доирасида Мадриднинг “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилган “Реал” ва “Малага” ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, деб ёзади Kun.uz.
Биринчи таймнинг ўрталарида Серхио Рамос ҳисобни очди. 67-дақиқада Криштиану Роналду рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмади, аммо икки дақиқадан сўнг Хамес Родригес тўплар фарқини иккитага етказди.
71-дақиқада Хуанми “Малага”нинг ягона тўпини киритиб, фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда Роналду яна бир гол уриб, ўйинга нуқта қўйди.
32 ўйиндан сўнг “Реал” 76 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Турнирни бошқараётган “Барселона” ҳисобида 78 очко бор. “Малага” эса 46 очко билан 7-ўринни банд қилиб турибди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади