15:56 / 19.04.2015
5 703

Роналду голли пас узатиш бўйича ўз шахсий рекордини янгилади

Роналду голли пас узатиш бўйича ўз шахсий рекордини янгилади

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 18 апрель куни “Малага”га қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди, бу унинг жорий мавсумдаги 13 ҳамда 14 марта голли пас бериши бўлди. Натижада у мавсум давомида кўп пас бериш бўйича ўз шахсий рекордини янгилади, деб ёзади Kun.uz.

Бунгача у ўз фаолияти давомида, Португалияда ҳам, Англияда ҳам, Испанияда ҳам бир йил давомида 12 тадан кўп голли узатмани амалга оширмаганди.

Португалиялик ҳужумчининг шу вақтгача бу борадаги энг яхши натижаси 2011-2012 йиллар мавсумида қайд этилган, ўшанда у 46та гол ва 12та голли узатмани амалга оширганди. Жорий мавсум якунланишига 1 ойдан кўпроқ вақт қолганида эса, унинг ҳисобида 39та гол ва 14та голли узатма ёзилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду голли пас узатиш бўйича ўз шахсий рекордини янгилади