17:58 / 20.04.2015
7 201

Юнусобод бозорига тушган харидор қирмизи картошка сирини фош этди

Юнусобод бозорига тушган харидор қирмизи картошка сирини фош этди

Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи иштирокчиси Юнусобод бозоридаги айрим сотувчилар сотаётган қирмизи картошканинг келиб чиқиши сирини фош этди, деб ёзади Daryo нашри.

«Бозорда айланиб юрсам, сотувчи картошкасини қирмизи лавлаги билан артиб ўтирибди. «Нима қиляпсиз, ака?», – деб сўрасам: «Қизил картошка қиляпман!», – деди», – деб ёзади Facebook фойдаланувчиси.

Сотувчининг сўзларига кўра, оддий картошка бир сиқим лавлаги ёрдами «қирмизи»га айлантирилади, қирмизи картошка эса оддийсидан кўра қимматроқ сотилади.

«Шундай экан, қирмизи картошка сотиб олаётганингизда бармоғингиз билан – ранг ўтадими-йўқми, билиш учун – яхшилаб артиб кўринг», – дейилади Potrebiteli.uz сайтида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Юнусобод бозорига тушган харидор қирмизи картошка сирини фош этди